Trade-In дастури сизга ўзингизнинг автомобилингизни расмий дилерга топшириб янги автомобиль соҳиби бўлиш имкониятини беради.
Автомобилингизни янгисига алмаштириш тартиби:
Trade-in дастури бўйича эски машинани янгисига алмаштириш тартиби:
Траде-Ин дастурида иккита келишув амалга оширилади:
1) Янги автомобилни сотиб олиш.
2) Фойдаланилган автомобилни сотиш.
Аввал сотиб олмоқчи бўлган автомобилни танлашингиз керак. Танлаган автомобилингиз дилер марказида сотувда мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда автомобилни дилер марказига сотувга қўйилишини кутишга тўғри келади.
Сўнгра, автомобилингизни янги автомобилга тўлов қисми сифатида баҳолатишингиз керак.
Агар сиз автомобилингизни баҳосига рози бўлсангиз, у ҳолда сотиш шартномаси тузилади ва автомобилингиз дилер ҳисобига ўтади. Пул дарҳол янги автомобиль сотиб олиш учун шартномани қоплашга ўтказилади. Чартномани қолган қисми тўлангандан кегин сиз янги автомобиль эгасига айланасиз.